Исломий қадриятлар ва ислом маданияти
- bek6226
- 5 июн. 2015 г.
- 1 мин. чтения
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида қадрият тушунчасига шундай таъриф берганлар: “Албатта, биз тарих синовларидан ўтган, миллий манфаатларимиз, бугунги ва эртанги орзу-интилишларимизга, тараққиёт талабларига тўла жавоб берадиган, йиллар ўтгани сари қадри ортиб борадиган ғоя ва тушунчаларни қадрият деб биламиз”.

Қадрият тушунчаси турлича таснифланади. Қадриятшунос олимлар унинг асосан, икки турини алоҳида қайд этганлар.
Биринчиси, маънавий қадриятлар. Инсоннинг ички руҳий дунёси билан боғлиқ асрлар давомида қадрини йўқотмай келаётган туйғулар: ҳалоллик, поклик, вафо, садоқат, бағрикенглик, меҳр-мурувват, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат....
Иккинчиси, маданий қадриятлар. Инсон фаолияти, ташқи дунёси билан боғлиқ ота-она хизмати, қўни-қўшни зиёрати, қариндош-уруғ оқибати, элу-юрт равнақига ҳисса қўшиш, яратувчилик ва бунёдкорлик ишлари билан машғул бўлиш каби тушунчалар.
Ислом маънолари. Ислом сўзи луғатда бўйсуниш ва тинчлик маъноларини англатади. Бу икки тушунча ўзаро боғлиқдир. Қаерда қонунга бўйсуниш бор, ўша ерда тинчлик бор. Қайси жойда итоатсизлик, исёнкорлик ҳукмрон у ерда зиддият, нотинчлик, ҳатто уруш...
Мақоланинг давоми; Тошкент ислом университети www.tiu.uz
Comments