Тошкент ислом университетида “Веб-сайт яратиш” бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди
- Ulug'bek Xakimov
- 5 июн. 2015 г.
- 1 мин. чтения
2015 йил 29 майда Тошкент ислом университетида малакали мутахассис-тренерлар Фарангиз Раззоқова ва Екатерина Горбуновалар билан бирга “Веб-сайт яратиш” бўйича тренинг бўлиб ўтди. Тренинг асосан 5 қисмда ўтказилди:

1. Танишув. Унда иштирокчиларга бир варақ қоғоз бериб ўзларининг ҳарактерларини ифодалаган нарсани ясаб бериш таклиф этилди. 2. Тест. Унда иштирокчиларнинг “Интернет журналистикаси” ҳамда “Веб-саҳифа яратиш” бўйича қизиқиш ва билимларини аниқловчи тест ўтказилди.

3. Лойиҳа. “Интернет журналистикаси” ҳамда “Веб-саҳифа яратиш” тўғрисидаги лойиҳанинг мазмун моҳияти. 4. Оромгоҳ. 2015 йил сентябрь ойида оромгоҳда ўтказиладиган медиа-тренинг ҳақида маълумотлар билан иштирокчилар таништирувчи презентация. Лойиҳага кўра ТИУ талабаларининг махсус сайтини яратиш ва сайт қандай кўринишда бўлиши, нималардан ташкил топган бўлиши кераклиги иштирокчиларга муҳокама қилиш учун қўйилди. Талабалар томонидан ТИУ талабалар сайтининг 5 хил кўринишдаги макетлари чизилди.

5. Мусобақа. Сўнги қисмда эса талабалар 6 та гуруҳга бўлиниб, берилган қоғозлардан ёпиштиргичлардан фойдаланмаган ҳолда энг баланд минора қуриш бўйича мусобақалашдилар.













Комментарии